«Ўзпахтасаноат» АЖ 2017 йил якунига кўра, жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш юзасидан танлов эълон қилади.
Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш ташкилоти иштирок этиши мумкин:
-корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;
-корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича сертификати(аттестати)га эга.
Тижорат таклифларини 100070, Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8а-уйга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:
-мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;
-баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси тўғрисида маълумотлари;
-тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.
Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон нашр этилган кундан бошлаб 10 кун.
Маълумот учун телефонлар: 202-04-00 (қўшимча рақамлар 110 ёки 113)