Жорий йилнинг 14 май куни “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Максудов айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро "Пахта коалицияси"(Cotton compaign) вакилларидан иборат делегация аъзоларини қабул қилди.
Очиқ мулоқот кўринишида ўтган суҳбатда хорижлик меҳмонларга “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг бугунги фаолияти ва тизимда амалга оширилаётган ишлар, янгиланишлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Ўз навбатида делегация аъзолари ҳам бир нечта компаниялар, марказлар, тадқиқот институтларини бирлаштирган "Пахта коалицияси" ташкилоти фаолияти, вазифалари ва асосий йўналишларига оид маълумотларни тақдим этишди.